Ўзбекистон | 23:11 / 19.06.2020
27698
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Навоий вилоятларида янги касалланиш ҳолатлари аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 26 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 19 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5946 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 18 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 4 нафари эса Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча 179та янги ҳолат аниқланди, 74 нафар бемор соғайиб, касалликдан фориғ бўлганлар сони 4273 нафарга етди. 

Ҳозирда шифохоналарда 1654 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Мавзуга оид