Жамият | 17:32 / 20.06.2020
12494
2 дақиқада ўқилади

“Ark billur” – азиз меҳмонлар учун меҳмонхона!

Ҳамиша меҳмондўст пойтахтимиз, дунёнинг турли нуқталаридан сайёҳлар ташриф буюрувчи Ўзбекистонимиз юқори даражада хизмат кўрсатувчи яна бир маскан билан бойиди. Тошкентда ихчам, зарур қулайликларга эга ва нархлари ҳамёнбоп бўлган “Ark billur” меҳмонхонаси ишга туширилди.

Бирваракайига 72 нафар мижозга хизмат кўрсатувчи, 20 таси люкс, 16 таси стандарт, жами 36 та хоналарга эга бўлган бу меҳмонхонада диди баланд мижозлар учун қатор қулайликлар мавжуд: юқори тезликдаги бепул интернет, сейф, элликдан ортиқ хорижий каналларни кўрсатувчи телевизор, минимузлаткич, ҳамиша меҳмонлар хизматига шай ходимлар шулар жумласидандир.

Меҳмонхона қабулхонаси 24/7 тартибида ишлайди.

Бундан ташқари турли тадбирлар учун мўлжалланган 2 та мажлислар зали фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Катта мажлислар залида 60 нафар, кичигида эса 30 нафар одамга хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.

Мижозлар учун шинам ва кенг фойеда лобби бар ҳам ташкил этилган.

Яна бир муҳим жиҳат – меҳмонлар ибодатларини амалга оширишлари учун ҳам барча қулайликлар мавжуд. Қолаверса, бу маскан Малайзия давлатнинг Crescent Rating сертификатига эга бўлиб, мусулмон меҳмондўстлиги – яъни “Muslim Friendly” талабларига тўла жавоб беради.

Ҳар куни эрталаб соат 7:00дан 10:00гача ҳар бир меҳмон учун нонушта тақдим этилади.

Меҳмонхона атрофида қатор масканлар мавжудлиги янада қулайлик яратади: миллий таомлар, супермаркет, савдо-кўнгилочар маркази пиёда боргулик масофада жойлашган.

“Ark billur” – биз сизга хизмат қилишдан мамнунмиз!

Манзил: Тошкент шаҳри, Янги Қўйлиқ кўчаси 29B;

Телефон: +998 93 982 5885, +998 99 501 9595, +998 555 010 020

FacebookArk Billur Hotel

Instagram@ark_billur_hotel

Сайт: arkbillurhotel.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид