Ўзбекистон | 10:03 / 20.06.2020
44739
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6000дан ошди

2020 йил 20 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6025 (+79) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
 
Айни пайтда республикада 4273 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (70 фоиз) соғайган.
 
Ҳозирда мамлакатда 1733 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда

Мавзуга оид