Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6153 нафарга етди. Бугун 5 ҳудудда янги ҳолатлар қайд этилди
Бугун Ўзбекистонда жами 207 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 179 нафари Карантин муассасаларида, 19 нафари аҳоли орасида (шундан 13 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари Сурхондарё ҳамда яна 1 нафари Хоразм вилоятида), қолган 9 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
20 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6153 (+34) нафарни ташкил этмоқда.
• Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида;
• 13 нафари Хоразм вилоятида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар , 1 нафари аҳоли орасида);
• 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар , 4 нафари аҳоли орасида);
• 4 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида;
• 3 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида);
• 2 нафари эса Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6153 нафар бемордан 4290 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда.
Бугун 17 нафар фуқаро соғайди. Уларнинг барчаси Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.
Айни пайтда республиканинг ўнта худудидаги шифохоналарида даволанаётган 1844 нафар бемордан 14 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 37 812 нафар, стационар карантинда эса 23 015 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022