Жамият | 10:31 / 21.06.2020
10436
1 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): Талимаржон-12 янги қудуғининг кунлик дебити 300 минг куб.м гача оширилди

Жорий йилнинг 20 июн куни Талимаржон-12 янги қудуғида углеводородлар ҳажмини ошириш бўйича замонавий технологияларни қўллаган ҳолда комплекс ишлар якунланди. Қудуқнинг сермаҳсул оралиқларида мульти-ГРП амалиёти ўтказилиши натижасида газнинг кунлик оқими 50%га ошди.

Эслатиб ўтамизки, 31 май куни мазкур янги қудуқ синовдан ўтказилганида ундан очиқ стволдаги кунлик дебити 200 минг куб.м га тенг бўлган газнинг саноат миқёсидаги оқими олинган эди.

Барча ишлар санитария-эпидемиология талаблари ҳамда экология мезонларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилмоқда.

Қазиб олинаётган углеводородларнинг ҳаммаси аҳоли эҳтиёжи учун мамлакат ички бозорига юборилмоқда.    

Epsilon Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид