Ўзбекистон | 23:08 / 21.06.2020
25685
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 6300дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 43 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 21 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6315 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент вилоятида (шундан 12 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилган хабарда.

Бугун жами 162та ҳолат қайд этилди. Шунингдек, 87 нафар бемор соғайиб, Ўзбекистонда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони 4377 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 1919 бемор даволанмоқда, улардан 11 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид