Тошкент, Самарқанд ва Андижонда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 56 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 21 июнь соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6272 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент шаҳри (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 10 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Андижон вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида қайд этилган», дейилади хабарда.
Бугун ҳозирча жами 119та ҳолат қайд этилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳриги даволаш муассасаларида 66 нафар, Навоий вилоятида 9 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 5 нафар, жами 87 нафар бемор соғайиб, Ўзбекистонда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони 4377 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 1876 бемор даволанмоқда, улардан 15 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022