Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 6400дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 43 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 22 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6401 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган бўлса, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида ва 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланди», дейилади хабарда.
Бугун ҳозирча 86та ҳолат қайд этилди. Шунингдек, Наманганда 7 бемор тузалди ва Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайиб чиққанлар сони 4384 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 1998 бемор даволанмоқда, улардан 15 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022