Ўзбекистон | 19:34 / 23.06.2020
9227
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда 110 бемор коронавирусдан тузалди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда яна 40 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда касалликдан соғайиб чиққанлар сони 4560 нафарга етгани тўғрисида хабар берди.

Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 28 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 12 нафар, жами 40 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Тузалганларнинг 21 нафари эркак, 19 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 75 ёшли онахон, ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган.

Эндиликда Тошкент шаҳри ва вилоятида ушбу касалликдан соғайганлар сони 2451 нафарга етди.

Бундан аввалроқ Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 57 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, Самарқанд вилоятида 1 нафар, жами 70 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилгани хабар қилинганди.

Шу тариқа, бугун 110 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, Ўзбекистонда касалликдан соғайганлар сони 4560 нафарни ташкил этмоқда.

Мавзуга оид