Ўзбекистон | 16:53 / 23.06.2020
6402
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 4500дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Тошкент ва Самарқандда жами 70 нафар бемор соғайиб, Ўзбекистонда шу вақтгача коронавирусдан тузалиб чиққанлар сони 4520 нафарга етгани ҳақида хабар берди.

Бугун Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 57 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, Самарқанд вилоятида 1 нафар, жами 70 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекцияси 4022  ҳолатда қайд этилган бўлса, эндиликда ушбу касалликдан соғайганлар сони 2411 нафарга етди ва ҳудудда 1600 нафар бемор даволанмоқда.

Самарқанд вилоятида бугун касалликдан фориғ бўлган 52 ёшли аёл билан бирга ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 384 нафарни ташкил қилмоқда.Айни пайтда  вилоятда 25 нафар бемор даволанмоқда.

Шундай қилиб, бугун шу вақтгача 70 нафар бемор тузалиб, ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 4520 нафарни ташкил этмоқда.

Мавзуга оид