Уч ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 35 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 23 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6535 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 5 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) қайд этилган», дейилади хабарда.
Бугун бунгача Тошкент вилоятидаги карантин марказида 15, Тошкент шаҳрида 13 (12 нафари карантин, 1 нафари аҳоли орасида), Сурхондарё вилоятида 11 (9 нафари карантин, 2 нафари аҳоли орасида) ҳолат қайд этилгани хабар қилинганди.
Бугун ҳозирча 74та янги ҳолат қайд этилди, 70 бемор тузалиб чиқди ва шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 4520 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 1996 бемор даволанмоқда, улардан 15 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022