Ўзбекистон | 20:11 / 25.06.2020
8082
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 17 бемор соғайди, Ўзбекистонда касалликдан тузалиб чиққанлар сони 4800га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистоннинг уч ҳудудида яна 51 бемор коронавирусдан соғайиб, шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 4775 нафарга етгани ҳақида хабар берди.

Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида яна 27 нафар, Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 2 нафар, Қашқадарё вилоятида 17 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, жами 51 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Тошкентда тузалганларнинг 25 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 56 ёшда ва энг кичиги 19 ёшда. Ҳудудлар кесимида олинса, соғайганларнинг 13 нафари Тошкент шаҳридан, 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасидан, 3 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафардан Андижон ва Наманган вилоятларидан ва 1 нафардан Тошкент, Фарғона ва Жиззах вилоятларидан. 

Шу тариқа айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2635 нафарга етди.

Қашқадарё вилоятида Covid-19’дан тузалганларнинг 6 нафари ушбу ҳудуддан бўлса, 10 нафари Қозоғистон, 1 нафари Туркия фуқаросидир. Уларнинг 14 нафари эркак, 3 нафари аёл, шунингдек, энг ёши каттаси 51 ёшда, кичиги эса 2019 йилда туғилган. Эндиликда Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекциясидан соғайганларнинг сони 23 нафарга етди. Бунгача вилоятда охирги марта коронавирусга чалинган бемор 1 майда соғайиб чиққанди. 

Наманган вилоятида касалликдан фориғ бўлганларнинг барчаси ушбу ҳудуддан. Уларнинг 4 нафари эркак ва 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 51 ёшда, энг кичиги 2019 йилда туғилган. Бугунги кунда Наманган вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 270 нафарга етди.

Бундан олдинроқ, Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида 39 нафар бемор тузалгани хабар қилинганди.

Шундай қилиб, бугун Ўзбекистонда шу соатгача 90 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 4775 нафарни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда 23 июнь куни 110 нафар, 24 июнь куни эса 125 нафар бемор соғайиб чиққанди.

Мавзуга оид