23:47 / 25.06.2020
75254

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш кўрсаткичи бўйича рекорд яна янгиланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 90 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 25 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7177 нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 74 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 5 нафар Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун жами 276та янги ҳолат қайд этилди ва бу янги рекорд ҳисобланади.

Шунингдек, 192 бемор тузалиб чиқди ва шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 4877 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 2280 бемор даволанмоқда, улардан 18 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

  • Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатларининг кунлик ўсиш бўйича аввалги рекорд кўрсаткичи кеча - 24 июнь куни қайд этилган, шу куни жами 239 кишида коронавирус аниқланганди.

 

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top