Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Сардоба туманига 30 минг долларлик гуманитар ёрдам юборди
БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Сардоба тумани ҳокимиятига Сирдарё вилоятидаги тўғоннинг бузилиши билан юзага келган муаммоларни юмшатиш учун инсонпарварлик ёрдамини юборди. Гуманитар ёрдам ֿ30 минг долларлик шахсий гигиена воситалари, уй-рўзғор буюмлари, антисептиклар, бир марта ишлатиладиган ниқоблар ва қўлқоплар ҳамда бошқа зарур буюмлардан иборат.
«Сардоба аҳолисига зарур ёрдам кўрсатадиган ушбу инсонпарварлик ёрдамини топшириш мен учун катта қувонч. Офат натижасида аҳоли йўқотган буюмларига қўшимча равишда, биз уларни CОВИД-19 тарқалишини тўхтатиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан ҳам таъминладик. Айни пайтда уйларидан маҳрум бўлган ўн минглаб одамлар, ҳеч кимни четда қолдирмайдиган узоқ муддатли, хавфсиз ва муносиб ечимга муҳтожлар», – дея БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Ҳелена Фрейзернинг сўзларини келтирмоқда ваколатхона матбуот хизмати.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш идораси БМТ котибиятининг бир қисми бўлиб, фавқулодда вазиятларда ҳаракатларни таъминлаш учун гуманитар ташкилотларни бирлаштириш учун жавобгардир.
Мавзуга оид
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
09:19 / 12.03.2026