Тошкент ва Бухорода аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 92 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди
«2020 йил 26 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7320 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 20 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) қайд этилган», дейилади хабарда.
Бугун ҳозирча 143та янги ҳолат аниқланди, шунингдек, 36 беморга жавоб берилиб, Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан тузалганлар сони 4913 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 2387 бемор даволанмоқда, улардан 19 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022