10:13 / 27.06.2020
54983

Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди

Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа 522 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Фото: Fotolia

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, 27 июнь куни Тошкент вақти билан 09:33да Афғонистонда ер силкиниши содир бўлди. 

Ер силкиниши координаталари: 36,6 градус шимолий кенглик; 69,86 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5. Чуқурлик 100 км. 

Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа 522 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

Фарғона : 453 км, 2 балл;

Гулистон: 443 км, 2 балл;

Жиззах: 429 км, 2 балл;

Самарқанд: 424 км, 2 балл;

Термиз: 240 км, 3 балл;

Қарши: 437 км, 2 балл.

Top