Хоразмда бир оиланинг 8 нафар аъзоси коронавирусга чалинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 26 июнь куни Тошкент, Сирдарё, Бухоро ва Хоразм вилоятларида аҳоли орасида қайд этилган касалланиш ҳолатлари бўйича батафсил маълумотларни тақдим этди.
«26 июнь ҳолатига эътибор қаратадиган бўлсак, нафақат пойтахтимизда, балки бошқа ҳудудларда ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайганининг гувоҳи бўлиш мумкин.
Кеча 250 ҳолатда касаллик аниқланган бўлиб, шундан 25 нафари аҳоли орасида қайд этилган. Буни ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Хоразм вилоятида 10 нафар, Тошкент шаҳрида 8 нафар, Тошкент вилоятида 5 нафар, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида эса 1 нафардан», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, Тошкент вилоятида яшовчи А.З.да (профилактика мақсадида намуна топширган), Қибрай туманида яшовчи С.А.да (тумандаги колбаса цехи ишчиси), Паркент туманида яшовчи Г.М.да, ушбу туманда яшовчи яна бир фуқаро Ж.Т.да (ҳар икки ҳолатда ҳам профилактика мақсадида намуна топширган) ва вилоятдаги «Ғишткўприк» чегара пости навбатчи эпидемиологи М.С.да касаллик аниқланган.
Шунингдек, Сирдарё вилоятида Қозоғистон Республикасидан қайтган Ф.М.да, Бухоро давлат университети магистри М.Х.да (афғонистонлик), Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи Р.Ю. ва унинг 7 нафар оила аъзосида, Урганч туманида яшовчи Х.Х.да, Ҳазорасп туманида яшовчи М.Р.да (бир неча кун давомида тана ҳарорати кўтарилгани сабабли намуна топширган) ҳам коронавирус тасдиқланган.
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги доимгидек аҳолини огоҳлантиришда давом этади.
Жумладан, аҳолини имкон қадар фаол мулоқотдан, турли тадбирлар ўтказишдан тийилишларини, ва албатта, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни яхшилаб қайта-қайта ювиш, кўчага чиққанда ниқоб тақиш каби карантин қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Мавзуга оид
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда
19:59 / 09.07.2024