Бугун 89 киши соғайди. Жами тузалганлар сони 5300дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги кун давомида Тошкент ва Қашқадарёдаги тиббиёт муассасаларида яна 81 бемор коронавирусдан тузалиб чиққани ҳақида хабар берди.
«Шу соатларда пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 62 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, жами 81 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди», дейилади хабарда.
Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида касалликдан соғайганлар сони 3119 нафарга етди.
Қашқадарё вилоятида эса коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 56 нафарни ташкил қилмоқда.
Бундан аввалроқ Тошкентда 8 киши тузалиб чиққани хабар қилинганди.
Эндиликда Ўзбекистон бўйлаб соғайганлар сони 5329 нафарни ташкил этмоқда.
Айни вақтда шифохоналарда 2463 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда
19:59 / 09.07.2024