Chef Art – хилма-хил меню, мазали таомлар, ажойиб муҳит ва ёқимли нархлар
Chef Art - бу ажойиб муҳит ҳукмронлик қиладиган жой, у дўстлар билан қувноқ учрашувлар, оилавий тушлик ва кечки овқат, шунингдек сизга яқин инсон билан романтик учрашув учун идеал жой.
Ушбу муассасанинг менюси жуда хилма-хил, у Европа таомлари билан тўлдирилган. Бу ерда сиз совуқ ва иссиқ газаклар мазасини татиб кўришингиз мумкин.
Италия ошхонаси турли хил пасталар орқали тақдим этилган (лосос бўлаклари ва исмалоқ барглари бўлган қора спагетти, песто билан фетуччини, классик карбонара ёки миланча).
Муассасада, шунингдек, сизнинг дидингизга мос келадиган шарқона таомлар ҳам тайёрланади.
Ширинликни яхши кўрадиганлар учун Chef Art’да ўзига хос таомларнинг яхши танлови мавжуд, хусусан, тортлар ташриф буюрувчилар орасида жуда машҳур (Прага, Наполеон, Чизкейк ва бошқалар).
Муассасанинг ҳар бир меҳмони кун давомида амал қиладиган ва «Нонушта» деб номланган махсус таклифдан фойдаланиши мумкин. Ушбу таклифнинг менюсида фермалардан келадиган тухумни тайёрлашнинг бир нечта вариантлари мавжуд. Шунингдек, бу кичик ассортиментда бургерлар, творогли сирниклар ҳамда сули бўтқаси бор.
Нарх сиёсати. Муассасада таклиф қилинадиган таомлар рўйхати арзон нарх сиёсатига эга. Шу билан бирга, Chef Art ресторанидаги меню позициялари ва нархлар бир-бирига жуда боғлиқ, сабаби тайёрланган таомларнинг сифати жуда яхши. Баъзи машҳур таомларнинг нархи:
Айдаҳо картошкали мармар медальонлар - 76 000 сўм
Болоньезе - 33 000 сўм
Қўзиқоринли крем суп - 25 000 сўм
Di Manzo пиццаси - 59 000 сўм
Ушбу муассасада бир киши учун ўртача ҳисоб тахминан 100 000 - 150 000 сўмни ташкил қилади.
Кўпчилик бу ерда тайёрланган таомларнинг мазали эканини мақтайди. Уларнинг сўзларига кўра, ушбу рестораннинг ошхонасида пиширилган таом ошпазлик санъатининг ҳақиқий асаридир.
Реклама ҳуқуқи асосида