Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда адвокатликни бошлаш учун мутахассислардан 2 йиллик юридик стаж талаб этиш бекор қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 30 июнь, сешанба куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда бугун 4 минг атрофида адвокат фаолият кўрсатиб, 8,5 минг аҳолига ўртача битта шундай мутахассис тўғри келмоқда. Адвокатларнинг 43 фоизи Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган бўлиб, вилоятларнинг 20 та туманида бирорта ҳам адвокатлик фирмаси рўйхатдан ўтмаган.
Адвокатлик фаолиятини бошлаши учун ёш мутахассислардан 2 йиллик юридик стаж талаб этишни бекор қилиш, талабаликдан адвокат ёрдамчиси сифатида амалиёт ўташ тартибини жорий этиш кераклиги таъкидланди. Юридик олий ўқув юртларида «адвокатлик фаолияти» мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрланадиган бўлди.
Қайд этилишича, давлат томонидан тақдим этилган адвокатларни танлашнинг очиқ-ошкора тартиби йўқлиги боис айрим терговчилар ўзига таниш адвокатларни чақириб, айбланувчига таъсир ўтказиш ҳоллари учраб туради. Масалан, Тошкент шаҳрида давлат томонидан адвокатларга ўтган йили 7 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган бўлса, ушбу маблағнинг тенг ярми 20 та адвокатлик фирмасига берилган. Аслида, жами 746 та шундай фирма мавжуд.
Шу сабабли тегишли вазирликларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш тизимини ишга тушириш топшириғи берилди. Бу дастлаб пойтахтда эксперимент тариқасида жорий этилади.
Шунингдек, ўта оғир жиноятда айбланаётган шахсларнинг иши бўйича, ундан ташқари, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётган ҳолатларда ҳам адвокат иштирокини мажбурий этиб белгилаб қўйиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Адвокатлик фаолияти жозибадорлигини ошириш, бу касб эгаларининг ҳимояси ва кафолатини кучайтириш бўйича қонун ҳужжатлари пакетини ишлаб чиқиб, муҳокамага олиб чиқилади.
Мавзуга оид
18:03 / 24.08.2025
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024