Ўзбекистон | 17:02 / 30.06.2020
29183
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 8400га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 87 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 30 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8385 нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 72 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча 163та янги ҳолат аниқланди, Тошкент, Қорақалпоғистон ва Хоразмда жами 73 бемор коронавирусдан соғайиб, шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 5569 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 2791 бемор даволанмоқда, улардан 19 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид