Ўзбекистон | 17:01 / 01.07.2020
66006
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 8700га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 44 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 1 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8671 нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 14 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 9 нафари аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомобил ҳайдовчиси), 2 нафари Бухоро вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида), 9 нафари Самарқанд вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча 168та янги ҳолат қайд этилди. Шунингдек, Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида 55 бемор тузалиб, шу вақтгача касалликдан соғайиб чиққанлар сони 5737 нафарга етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2908 нафар бемор даволанмоқда, улардан 21 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Мавзуга оид