20:40 / 02.07.2020
8105

Жефф Безоснинг бойлиги 172 млрд долларга етди 

Фото: Alex Wong / Getty Images

 

Май ўрталарида Comparisun компанияси экспертлари Безос 2026 йилда дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкинлигини тахмин қилганди.  

Дунёнинг энг бадавлат кишиси, Amazon раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги 172 млрд долларга етди.  

Bloomberg  агентлигининг қайд этишича, бу бизнесмен учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Унинг аввалги максимум кўрсаткичи 167,7 млрд доллар бўлиб, 2018 йил сентябрда қайд этилганди.

Безоснинг бойлиги Amazon акциялари нархи ошиши туфайли кўпайди: 1 июль кунги савдоларда бир дона акция нархи 4,4 фоизга ўсиб, 2878,7 долларга тенг бўлди. Компаниянинг 11 фоиз акцияси Безосга тегишли.

Безоснинг собиқ турмуш ўртоғи Маккензига Amazon компаниясининг 4 фоиз акцияси тегишли бўлиб, Bloomberg унинг бойлигини 56,9 млрд доллар деб баҳолади.

Май ўрталарида Comparisun компанияси экспертлари Безос 2026 йилда дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкинлигини тахмин қилганди.  

Forbes Безоснинг бойлигини 166,3 млрд доллар деб баҳоламоқда.

Top