Ўзбекистон | 22:14 / 02.07.2020
13955
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 45 бемор коронавирусдан соғайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қашқадарё вилоятида 45 нафар бемор соғайгани ҳақида хабар берди.

«Айни соатларда Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг фидойи шифокорларининг тинимсиз меҳнати сабаб бир йўла 45 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди», дейилади вазирлик хабарида.

Қашқадарё вилоятида жами 201та ҳолат қайд этилган. Бугунги тузалганлар билан вилоятда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 119 нафарга етди. Шунингдек, бир бемор вафот этган. Айни вақтда вилоятда 81 бемор даволанмоқда. 

  • Ҳозирда мамлакат бўйлаб ушбу касалликдан соғайганлар сони 5892 нафарни ташкил этмоқда.
  • Айни вақтда шифохоналарда 3077 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда.
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид