Ўзбекистон | 17:09 / 03.07.2020
35871
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 9300дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 127 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 03 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9326 нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 93 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 31 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 18 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча жами 248та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, Тошкент ва Наманганда 127 бемор тузалиб, шу вақтгача касалликдан тузалганлар сони 6161 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 3137 бемор даволанмоқда. Шундан 16 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.
 

Мавзуга оид