Ўзбекистонда кунлик тузалиш ҳолатлари сони бўйича янги рекорд қайд этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги кун давомида 217 бемор тузалиб, кунлик тузалишлар сони бўйича янги рекорд қайд этилгани ва шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 6251 нафарга етгани ҳақида хабар берди.
«Шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида яна 2 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 24 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 41 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида яна 18 нафар, 3-сон туғруқ комплексида 5 нафар, жами 90 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди», дейилади хабарда.
Бугуннинг ўзида пойтахтдаги тиббиёт муассасаларида 212 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 3837 нафарга етди.
Бунгача кун давомида Тошкент ва Наманганда 127 нафар бемор соғайгани хабар қилинганди.
Шу тариқа, бугун 217 нафар бемор коронавирус инфекциясида фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди.
Бундан олдинги рекорд кўрсаткич 27 июнь куни қайд этилган бўлиб, 202 нафар бемор тузалган ва уйига кузатилганди.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 6251 нафарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда
19:59 / 09.07.2024