“Бу иккинчи тўлқин эмас, биринчи тўлқиннинг қайта авж олиши” – ЖССТ эксперти
Иккинчи тўлқин ҳақидаги тахминлар коронавируснинг респираторли вирус эканлигидан келиб чиқиб қилинган. Респираторли вируслар эса одамлар гавжум жойларда тез тарқалади ва мавсумий тусга эга.
Айрим мамлакатларда коронавирусга чалинишнинг янги авжи кузатилмоқда, аммо бу иккинчи тўлқин эмас, деди ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Райан.
"Иккинчи тўлқин бўлишига аниқ ишонч йўқ. Бу биз коронавируслар ва респираторли вируслар ҳақида билганларимизга асосланиб қилинган илмий тахмин. Ҳозир кўплаб мамлакатларда кузатилаётган ҳолат иккинчи тўлқин эмас. Бу вирус етарлича бартараф қилинмаган жойлардаги биринчи тўлқиннинг қайтадан авж олиши. Биз ўйлаганимиздан кўра қийинроқ вазиятда қолишимиз мумкин", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, иккинчи тўлқин ҳақидаги тахминлар коронавируснинг респираторли вирус эканлигидан келиб чиқиб қилинган. Респираторли вируслар эса одамлар гавжум жойларда тез тарқалади ва мавсумий тусга эга.
Аввалроқ Майкл Райан агарда мамлакатлар COVID-19дан ҳимояланмаган ҳолда чегараларни очишда давом этадиган бўлса, вазият энг ёмон сценарий бўйича ривожланиши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022