Ўзбекистон | 18:10 / 04.07.2020
30994
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 9600дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 111 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 4 июль соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9611 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 66 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 1 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар пойтахтдаги 2-сон Республика клиник шифохонасида 53 нафар ва Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 2 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда жами 6306 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3275 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида. 

Мавзуга оид