15:06 / 04.07.2020
57555

Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 4 июль куни Тошкент вақти билан соат 14:52да Тожикистонда зилзила содир бўлди. 

Фото: Global Look Press/Muhammad Fauzy

Зилзила координаталари: 38,92 градус шимолий кенглик; 70,99 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,5. Чуқурлик 10 км. 

Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 301 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент: 301 км, 3 балл.
Наманган: 238 км, 3 балл.
Андижон: 237 км, 3 балл.
Фарғона: 176 км, 4 балл.
Гулистон: 257 км, 3 балл.
Жиззах: 301 км, 3 балл.
Самарқанд: 356 км, 3 балл.
Бухоро: 572 км, 2 балл.
Термиз: 376 км, 3 балл.
Қарши: 450 км, 2 балл.
Навоий: 498 км, 2 балл.

Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Top