Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 10 мингдан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 84 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 5 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10020 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 27 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 22 нафари аҳоли орасида), 22 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) 19 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.
Бугун жами 312та янги ҳолат қайд этилди.
Шунингдек, Тошкентдаги шифохоналарда жами 159 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 6584 нафарга етди. 3 бемор оламдан ўтиб, жами ўлим ҳолатлари сони 34тани ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3402 нафар бемор даволанмоқда, улардан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022