Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда коронавирус тарқатганлар 10 йилгача қамалиши мумкин
Эндиликда Тожикистонда коронавирусни бошқаларга юқтирганлар 5-10 йилгача қамалиши мумкин. Бу ҳақда маҳаллий «Азия-Плюс» нашри хабар берган.
© Sputnik / Александр Гальперин
Манбада айтилишича, мамлакат президенти Имомали Раҳмон 4 июль куни жиноят кодексининг 207-моддасига киритилган тузатишларни имзолаган. Унга кўра, эндиликда эпидемиологик нормаларни бузиб, коронавирусни бошқаларга юқтиришга сабабчи бўлганлар 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Агар вирус юқтирган одам кимнингдир саломатлиги жиддий ёмонлашишига сабаб бўлса, қамоқ жазоси 10 йилгача оширилади.
Тожикистон жиноят кодексининг 207-моддасида инфекцион касалликларни юқтириш учун жазо мавжуд эди, эндиликда бу моддага ўзгартириш киритилди ва тўлдирилди. Тузатишга кўра, жамоат жойида ниқобсиз юрганлар 290 сомонигача (28 доллар) жаримага тортилиши мумкин. Коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жисмоний шахслар 580 сомони (56 доллар), юридик шахслар эса 11 600 сомони (1 126 доллар) миқдорида жаримага тортилади.
Тожикистон жиноят кодексига киритилган бу ўзгаришлар ҳукумат нашрларида эълон қилингач, расман кучга киради.
Маълумот учун, айни дамда Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 6 213 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 4 858 нафари тузалган бўлса, 53 киши вирус қурбонига айланган.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
17:52 / 04.12.2024