Коронавирус сабабли дунёда очликдан азият чекаётганлар сони бир миллиардга етиши мумкин
Маълумотларга кўра, ҳозирда дунё бўйича 821,6 млн киши очликдан азият чекмоқда.
Коронавирус пандемияси сабабли дунёда очликдан азият чекаётганлар сони бир миллиардга етиши мумкин, деб огоҳлантирмоқда Германиядаги Welthungerhilfe хайрия ташкилоти.
Хусусан, Африка мамлакатлари ва Жанубий яримшардаги бошқа давлатларда COVID-19га чалинганлар сони ошмоқда, кўпчилик ишини йўқотди, иқтисодиёт кучли жабр кўрмоқда, маҳсулотлар нархи ошяпти, соғлиқни сақлаш тизимлари эса дош беролмаяпти, деди Welthungerhilfe раҳбари Марлен Тиме.
Қайд этилишича, коронавирус қурғоқчилик, иқлим ўзгариши, қуролли низолар ва соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда. Шу билан бирга, дунёда очликдан азият чекаётганлар сони яқин ойлар ичида кўпайиши мумкин.
Пандемия оқибатларидан ривожланаётган мамлакатлар ва ўтиш иқтисодиётидаги давлатлар энг кўп жабр кўради, деб ҳисобламоқда Welthungerhilfe.
Welthungerhilfe маълумотига кўра, ҳозирда дунё бўйича 821,6 млн киши очликдан азият чекмоқда, бу ер юзи аҳолисининг 11 фоизи демакдир. 47та мамлакатда эса овқатланиш билан боғлиқ вазият жиддий, ўта жиддий ва инқирозли деб баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
19:12 / 14.10.2024
Ўзбекистон очлик даражаси энг паст бўлган давлатлар қаторига кирди
21:52 / 10.10.2024
Дунёда 733 миллион киши очликдан қийналмоқда — ҳисобот
18:02 / 27.09.2024
“Ердаги жаҳаннамга ўхшайди”. Суданнинг Тавила шаҳрида кунига ўнлаб болалар очликдан ўлмоқда
18:40 / 25.07.2024