Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш кўрсаткичи 500га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 117 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди. Бугун республиканинг деярли барча ҳудудларида янги касаллар қайд этилди. Аҳоли орасида 190та янги ҳолат қайд этилди.
«2020 йил 9 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11564 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 42 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 15 нафари Наманган вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларда, 2 нафари Фарғона вилоятида, Сурхондарё ва Бухоро вилоятида эса 1 нафардан аҳоли орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё, Наманган, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида жами 472та янги касалланиш ҳолати қайд этилди (бу янги рекорд кўрсаткич ҳисобланади), шундан 275 нафари карантин муассасаларида, 190 нафари аҳоли орасида, 7 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Бугун Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Бухорода жами 227 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 7287 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 4226 нафар бемор даволанмоқда, шундан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда
19:59 / 09.07.2024