Ўзбекистон | 13:25 / 10.07.2020
3337
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўл таъмири сабаб Сағбон ва Ҳайдар Алиев кўчаларини айланиб ўтиш тавсия қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг бир қатор кўчаларида таъмирлаш ишлари бошлангани сабаб ҳайдовчиларни огоҳлантирди.

Хусусан, Ҳайдар Алиев (Темир йўлчилар) кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабаб 10 июль соат 08:00 дан Сарикўл кўчасидан Озарбойжон маданият марказигача бўлган қисми ҳаракатланиш учун қисман ёпилади.

Таъмирлаш ишлари икки кун давом этади. Икки йўналишдаги ҳаракатланиш йўлнинг бир томони бўйлаб амалга оширилади.

Бундан ташқари, Сағбон кўчасидаги таъмирлаш сабаб Нурафшон кўчасидан Форобий кўчасигача бўлган қисми 10 июль соат 08:00 дан ҳаракатланиш учун икки кунга қисман ёпилади.

«Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия қилинади. Пойтахт ҳокимлиги юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди», дейилади хабарда.