Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon асосчисининг собиқ рафиқаси АҚШнинг энг бадавлат аёлига айланди
Безос Walmart супермаркетлар тармоғи асосчисининг набираси Элис Уолтонни АҚШнинг энг бадавлат аёллари рейтингидаги етакчилигидан тушириб юборди.
Amazon акциялари нархи бир ҳафта ичида 10 фоизга ошгач, дунёнинг энг бой кишиси Жефф Безоснинг бойлиги 188,2 млрд долларга етди. Шу билан бирга унинг собиқ турмуш ўртоғи Маккензи Безос 62,3 млрд доллари билан АҚШнинг энг бадавлат аёлига айланди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Маккензи Безос 2019 йил июлда ажрашганидан сўнг эрига тегишли компания акцияларининг 25 фоизига эга бўлганди. Ўшандан буён Amazon акциялари нархи кўтарилиши ортидан унинг бойлиги миқдори қарийб икки бараварга кўпайди, дея қайд этади Forbes. Безос Walmart супермаркетлар тармоғи асосчисининг набираси Элис Уолтонни АҚШнинг энг бадавлат аёллари рейтингидаги етакчилигидан тушириб юборди.
Бойлиги Маккензи Безосникидан кўплиги билан фақат бир аёл — L'Oreal асосчисининг набираси Франсуаза Бетанкур-Майер мақтаниши мумкин. Унинг бойлиги 64 млрд доллар деб баҳоланади. Аммо Amazon раҳбарининг собиқ турмуш ўртоғи тез орада уни ҳам қувиб ўтиши мумкин.
Шу билан бирга, Маккензи Безос бойлиги қанчалик кўпайса, шунчалик кўп хайрия қилиши кутилмоқда. У ўтган йили Giving Pledge — бойлигининг ярмини хайрияга сарфлаш ваъдасига имзо чеккан.
Мавзуга оид
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
21:21 / 25.11.2025
Amazon ўзининг сунъий йўлдош интернети қандай бўлишини кўрсатди
18:39 / 02.07.2025
Amazon раҳбари компаниянинг 737 млн долларлик акцияларини сотди
19:44 / 22.06.2025