Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 12 мингдан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 170 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 10 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12027 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 99 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 24 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 24 нафари Наманган вилоятида (шундан 18 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 16 нафар Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида), 6 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 1 нафари Фарғона вилоятида аҳоли орасида аниқланган», дейилади хабарда.
Бугун жами 463та янги ҳолат қайд этилди, 3 бемор вафот этди.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 166 нафар, Сурхондарё вилоятида 38 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 16 нафар, Навоий вилоятида 11 нафар, Хоразм ва Бухоро вилоятларида 6 нафардан, жами 243 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 7530 нафарга етди.
Ҳозирда шифохоналарда 4443 нафар бемор даволанмоқда. Шундан 43 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022