Жаҳон | 23:41 / 12.07.2020
24668
2 дақиқада ўқилади

Абхишек Баччан кетидан рафиқаси Айшвария Рай ва қизида ҳам коронавирус аниқланди

Фото: Reuters

Аввалроқ коронавирусга чалингани маълум бўлган ҳинд актёри Абхишек Баччан рафиқаси, актриса Айшвария Рай ва 8 ёшли қизи Арадхяда ҳам коронавирус аниқланганини тасдиқлади.

“Айшвария ва Арадхянинг таҳлиллари ҳам коронавирусга мусбат натижа берди. Улар уйда карантинда қолишади. Оиламизнинг қолган аъзолари, жумладан онамнинг таҳлили манфий чиққан. Барчага тилакларингиз ва дуоларингиз учун раҳмат”, деб ёзган актёр Twitter’да.

Аввалроқ Болливуд афсонаси 77 ёшли Амитабх Баччан ва унинг ўғли - 44 ёшли Абхишек Баччанда коронавирус аниқлангани маълум бўлганди. 

1994 йилги “Дунё гўзали” танлови ғолибаси ва таниқли ҳинд актрисаси Айшвария Рай Баччан Абхишек Баччан билан бирга 2007 йилдан бери оилавий ҳаёт кечириб келади. 

Аввалроқ 46 ёшли Айшвария Райнинг коронавирусга чалинганини Махараштра штати соғлиқни сақлаш вазири Ражеш Топе маълум қилганди. Бироқ унинг бу ҳақда Twitter’даги хабари эълон қилингандан кейин кўп ўтмай ўчириб ташланган.

Мавзуга оид