Жаҳон | 10:52 / 12.07.2020
9056
1 дақиқада ўқилади

БМТ Хавфсизлик кенгаши бешинчи уринишда Сурия бўйича резолюцияни қабул қилди

БМТ Хавфсизлик кенгаши 11 июлда Сурия бўйича резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатни 12 та давлат қўллаб-қувватлаган, Россия, Хитой ва Доминикана бетарафлик билдирган.

Фото: EPA

Якуний резолюция жуда қисқа чиққан ва у Сурияга ёрдамнинг трансчегаравий механизми ҳақидаги 2139-сонли резолюция амал қилишини яна бир йилга узайтиради. Бироқ ушбу механизмдан Боб-ас-Салом (Сурия ва Туркия чегарасида), Ал-Ёрубия (Ироқ билан чегарада) ва Ал-Рамта (Иордания билан чегарада) пунктлари истисно қилинган. Янги қарорга кўра, Сурияга инсонпарварлик ёрдами фақатгина бир пункт – Туркия билан чегарадаги Боб-ал-Ҳаво орқали етказилади.

Ушбу ҳужжат Бельгия ва Германия томонидан таклиф қилинган. Дастлаб ушбу давлатлар ёрдам етказиш учун иккита ўтказиш пункти қолдирилишини талаб қилишган, бироқ якуний вариантда бир пунктнинг амал қилишини узайтиришга рози бўлинган. 

11 июлдаги овоз бериш Хавфсизлик кенгашининг Сурия бўйича резолюцияни қабул қилиш бўйича бешинчи уриниши бўлган.

Мавзуга оид