Бугун Тошкентда аҳоли орасида 240та янги ҳолат аниқланди
12 июль куни Ўзбекистонда 484та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди (жами 12997 ҳолат), 129 нафар бемор соғайди, 3 киши вафот этди. Шу вақтгача 7852 беморга жавоб берилган, 60 киши вафот этган, шифохоналарда 5085 нафар бемор даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 142 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 12 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12997 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг барча 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 97 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган», дейилади хабарда.
Бугун Ўзбекистонда жами 484та янги ҳолат қайд этилган. Шундан 219 нафари карантин муассасаларида, 265 нафари аҳоли орасида аниқланган.
Жами 5 ҳудудда - Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятидаги карантин маркази, Наманган, Самарқанд ва Андижон вилоятларида янги ҳолатлар қайд этилди.
Хусусан, Тошкент шаҳрида аҳоли орасида жами 240 ҳолат аниқланган. Бу пандемия давридаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Наманган вилоятида аҳоли орасида 8 кишида, карантиндагилардан 17 кишида, Андижон вилоятида аҳоли орасида 17 кишида, карантиндагилардан 11 нафарида, Самарқандда эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида 17 кишида вирус аниқланган.
Шунингдек, хориждан келгач Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида 174 ҳолат аниқланди.
Ўлим (+3)
Бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар бемор вафот этди ва жами ўлимлар сони 60тага етди.
Тузалганлар (+129)
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 121 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, Навоий вилоятида 1 нафар, жами 129 нафар бемор тузалди. Шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 7852 нафарга етган.
Айни пайтда 5085 нафар бемор даволанмоқда, шундан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022