Тошкент ва Андижонда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 149 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 12 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12855 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 28 нафари Андижон вилоятида ( шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 17 нафари эса аҳоли орасида) 76 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган», дейилади хабарда.
Бугун ҳозирча 342та янги ҳолат аниқланди. Шу вақтгача 7723 нафар бемор тузалиб чиққан.
Айни вақтда шифохоналарда 5073 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 45 нафари оғир, 5 нафари оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022