Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Хавфсизлик кенгаши пандемия бошидан бери илк бор юзма-юз учрашув ўтказмоқда
БМТ Хавфсизлик кенгаши давлатлари вакиллари 4 ой ичида биринчи марта юзма-юз учрашишди. Учрашув БМТ бош қароргоҳида ўтмоқда.
Фото: AFP / Dominick Reuter
Таъкидланишича, пандемия бошланган март ойидан бошлаб Нью-Йоркда коронавирус тарқалиши хавфи сабабли Хавфсизлик кенгашининг барча йиғилишлари видеоанжуман шаклида ўтказилган.
Шу билан бирга, БМТ биносига асосий кириш жойи ҳали ҳам ёпиқ қолмоқда.
Йиғилиш олдидан Хавфсизлик кенгашида раислик қилаётган Германия доимий вакили Кристоф Хойсген матбуот вакиллари билан суҳбатлашган. Франциянинг доимий вакили Николя де Ривьер ҳам журналистлар билан сўрашган.
Ушбу йиғилиш анъанага зид равишда, Хавфсизлик кенгаши залида эмас, масофага риоя қилишга имкон кўпроқ бўлган бошқа залда ўтмоқда. Доимий вакиллар ва делегациялар вакиллари йиғилишга тиббий ниқобларда келишган, бироқ йиғилиш вақтида уларни ечиб қўйишган.
Йиғилиш бир неча ойдан бери биринчи марта таржимонлар иштирокида ўтмоқда.
Мавзуга оид
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
09:19 / 12.03.2026