Ўзбекистон | 15:35 / 14.07.2020
18127
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда беш мамлакатнинг юздан ортиқ фуқароси вирус юқтиргани маълум бўлди

Фото: Getty Images

Қашқадарёда юздан ортиқ бошқа давлат фуқаролари коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти махсус комиссиясининг ахборот хизмати хабар берган.

Унга кўра, айни дамгача Қашқадарё вилоятида 397 киши коронавирус юқтирган. Шундан 294 нафари ўзбекистонликлар бўлса, қолган 103 нафари бошқа мамлакат фуқаролари. Хусусан, 94 нафар Қозоғистон фуқароси, 6 нафар Туркия фуқароси ва бир нафардан Украина, Ҳиндистон ва Таиланд фуқаролари Қашқадарёда бўлатуриб вирус юқтирган ҳолда вилоятдаги касалхоналарда даволанган ва даволанмоқда.

Қашқадарё вилояти махсус комиссиясининг маълум қилишича, бугун 6 бемор тузалди ва вилоятда умумий тузалганлар сони 179 нафарга етди. Олдинроқ Қашқадарёдаги коронавирусга топширилган тест натижалари текшириладиган лаборатория ходимларининг ўзида вирус аниқлангани маълум бўлганди.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид