Жамият | 20:30 / 16.07.2020
26892
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Realme 6 серияси телефонлари Ўзбекистон бозорида дебют қилмоқда

Зериктириб қўймаслиги кафолатланган кучли ўйин процессорлари, 90 гц частотали экран, ультра тез зарядлаш қобилияти ва ноёб realme UI интерфейси.

realme бренди 20 июлдан бошлаб Ўзбекистонда янги маҳсулотлари сотувини бошлайди: 6 сериясининг 6i'дан тортиб 6 Pro'гача бўлган барча моделлари, шунингдек бюджет таснифидаги C3 флагмани. Уларнинг ҳар бири ўзининг супер қуввати туфайли «қаҳрамон-смартфон» номига муносиб.

realme – 2018 йил май ойида асос солинган ва 2020 йил бошидаёқ дунё смартфон ишлаб чиқарувчилари рейтингида еттинчи ўринни эгаллай олган бренд.

Глобал пандемия шароитларида дунё бўйлаб сотувлар 13 фоизга пасайди. realme бренди эса сотувни кўпайтиришга муваффақ бўлган кам сонли брендлардан бири ҳисобланади. 2019 йилнинг биринчи чорагига таққослаганда realme смартфонларини етказиб бериш ўсиши 157 фоизни ташкил этди. 35 миллиондан ортиқ қурилма ўз харидорини топиши ва 808 фоизлик йиллик ўсиш суръати realme’ни дунёдаги энг тез ривож топаётган смартфонлар брендига айлантирмоқда.

Бугунги кунга қадар realme бренди дунёнинг 27 бозорида, шу жумладан Хитой, Ҳиндистон, Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиё, Европа, Россия, Австралия, Яқин Шарқ ва Африкада муносиб тарзда намойишларини ўтказган.

Унумдорлик, замонавий дизайн ва ҳамёнбоп нарх realme бренди маҳсулотларининг асосий афзалликлари ҳисобланади. Компания илғор технологиялар соҳасида BBK Electronics ва Oppo компаниялрининг ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланади, бунинг натижасида у флагман технологияларини энг яхши нархларда тақдим эта олади. Бугунги кунда realme бренди Xiaomi Redmi'нинг асосий рақибидир.

realme ҳар бир бозорга индивидуал ёндашади, маданиятнинг алоҳида хусусиятларини инобатга олиб, харидор талабларига мос келувчи маҳсулотларни тақдим қилади. Компания юқори самарадорлик, замонавий ташқи кўриниш ва арзон нархларга эътибор қаратган ҳолда, технология бозоридаги тенденцияларнинг яратувчиси ҳисобланади. Ушбу бренд Ўзбекистон бозори учун realme 6 сериясининг 3та моделини: realme 6, realme 6i ва Android 10 операцион тизимидаги realme 6 Pro, шунингдек бюджет таснифига кирувчи realme C3 ўйин смартфонларини тақдим этади.

realme 6 – дисплейда тасвир ўзгаришини энг силлиқ тарзда намоён этувчи ўз тоифасидаги 90 Гц частотали экранга эга биринчи смартфон. 64 мегапикселлик камера шовқинни бартараф этувчи юқори тафсилотларга бой кадрлар олишга имкон беради. Дисплейга AI-гўзаллик имконига эга 16 мегапикселли селфи камераси ўрнатилган бўлиб, у оддий ва тунги портрет режимида ҳам суратлар олади. Видеокамера UIS стабилизация тизими билан жиҳозланган, бу эса кадрлардаги ҳаракатлар силлиқ ва табиий чиқишини кафолатлайди. Смартфоннинг ўйинлар учун мўлжалланган кучли MediaTek Helio G90T процессорида ишлаши дастурий таъминот қобиғи ва бошқа жиҳозлар билан биргаликда уни бюджет сегментида энг самарадор моделга айлантирган. Шунингдек, комплектация қутисига 30 Вт ҳажмли қувват олиш қурилмаси ҳам қўшилган бўлиб, смартфон 55 дақиқада 100 фоиз зарядланади ва бу хусусият ҳам ўз синфидаги энг тезкоридир.

realme 6i квадрокамера, катта сиғимли батарея ва кучли Helio G80 процессори билан жиҳозланган. 5000 mAh қувватга эга батарея моделга мукаммал автономликни тақдим қилади: битта қувватлаш икки кун ишлаш учун етарли. Кутиш режимида смартфон 39 кунгача ёниқ туриши мумкин. realme 6i дизайни Наото Фукасава томонидан яратилган япон минимализми услубида. Смартфон ялтирамайдиган қобиққа эга ва иккита рангда тақдим этилган – «Оқ сут» ва «Яшил чой».

realme 6 Pro – ултра силлиқ 90 Гц дисплей, 4 модулли ва 20-каррали зумга эга 64 мегапикселдаги квадрокамера ва иккита селфи камера ўрнатилгани (16 Мп асосий ва 8 Мп кенг бурчакли) билан мақтана олади. Nightscape 3.0 тунги режими куннинг қоронғи қисмида ҳам тиниқ суратлар олиш имконини беради. realme 6 Pro саккиз ядроли Snapdragon 720G процессори билан жиҳозланган биринчи смартфон бўлиб, у тезкорликда бозор пешқадамидир. 4300 mAh қувватга эга батарея бир зарядлашда бир ярим кун тинимсиз ишлаш хусусиятини кафолатлайди.

realme C3 жуда кучли 5000 mAh сиғимли батареяга эга, бу эса аппарат ва дастурий қувватни тежаш қобилиятлари билан биргаликда бир зарядда 727 соатдан кўпроқ кутиш режимини ёки онлайн видеоларни 20 соатдан кўпроқ вақт давомида томоша қилиш имконини кафолатлайди! Смартфон экрани диагонали – 6,5 дюйм. HD+ сифатли экран сиз нима билан шуғулланишингиздан қатъи назар: ўқийсизми, фильм томоша қиласизми ёки видео ўйин ўйнайсизми, қулайликни мутлақо таъминлайди.

Смартфон соатига 2,0 гигагерцгача тезликда ишловчи MediTek Helio G70 процессори билан жиҳозланган. Қурилма тезлиги ва узлуксиз ишлашининг сабаби ҳам шу.

realme бренди остидаги смартфонлар ўз нарх сегментида нарх/сифат нисбати жиҳатидан бошқа рақобатчиларга нисбатан тубдан устундир. Бренднинг «Dare to Leap» («Жасур бўл») деб янгровчи ўз фалсафаси мавжуд. Шу сабабли, компания мижозлари орасида энг замонавий технологиялардан фойдаланишни афзал кўрадиган, аммо бунинг учун ортиқча пул тўлашни истамайдиган ёш харидорлар кўплиги ажабланарли эмас.

Ўзбекистонда realme 6 серияси смартфонларини шаҳар онлайн-дўконларидан 20 июлдан бошлаб сотиб олиш мумкин.

Сайт: realmeuzbekistan.uz

Facebook:  fb.com/realmeuzbekistan

Instagram: @realmeuzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид