Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти барча вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида минтақавий кенгашларига эга бўлиб, таълимнинг илғор технологиялари ва инновацион усулларидан фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошириб келмоқдалар. Жумладан, ташкилотнинг Наманган вилояти кенгаши тасарруфида 12 та Ўқув спорт техника клублари ва вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази мавжуд.Улар қуйидаги асосий йўналишлар бўйича фаолият олиб бормоқда:
- Ёшлар ва фуқароларни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, меҳнатга масъулиятли муносабат, ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини сингдириш;
- спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирилиши ва оммалаштирилишини таъминлаш, спорт ташкилотлари ва жамоалари фаолиятига кўмаклашиш;
- болалар, ўсмирлар ва чақирувгача бўлган ёшлар ўртасида оммавий спорт ишларини ташкил этиш ва ўтказиш;
- ёшлар ва фуқароларни мудофаа соҳасидаги бошланғич билимларга ўқитишда ва уларни ҳарбий хизматга тайёрлашда давлат ҳокимияти органларига кўмаклашиш;
- автомототранспорт воситлари ҳайдовчиларини, шунингдек, оммавий техник касблар мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
- шундай йўналишлар бўйича фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилишдир.
https://ok.ru/videoembed/1585237723839
«Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш фаолияти бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 408-сонли «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан тасдиқланган Низомлар талаблари асосида, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги барча ўқув муассасалар ўз фаолиятини юритиб келмоқда.
Ушбу ташкилотларда “А”,“В”,“ВС” тоифали автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва “С”, “Д”, “ВЕ”, “СЕ” тоифалар бўйича қайта тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда .
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли Қарори билан белгиланган Низомлар талаблари асосида автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув жараёнида таълим сифатини янада яхшилаш, моддий – техника ва ўқув – методик базаларини базаларини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш бўйича барча ўқув муассасаларда ўқув хоналар замонавий ўқув мебеллари, кўргазмали қуроллар ва плакатлар (пано ва баннерлар) билан жиҳозланган.



















