Дунё бўйича бир ҳафта ичида 1,6 млн киши коронавирус юқтирди. Бу пандемия бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич
Европадаги айрим мамлакатлар ҳукуматлари коронавируснинг иккинчи тўлқини тўғрисида гапирмоқда ва чеклов чораларига қайтмоқда.
Бир ҳафта ичида дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 1,6 млн кишига кўпайди. Бу пандемия бошланганидан буён энг юқори ўсиш ҳисобланади – бир ой аввал бу кўрсаткич ҳафтасига 1 млн атрофида, май ойида эса 600 мингдан ошмаётганди.
Коронавирус географияси ўзгармоқда: Америка ва Осиё эпимарказ бўлиб қолмоқда, аммо Африка жануби, Шарқий ва Жанубий Европада вазият ёмонлашмоқда.
Европадаги айрим мамлакатлар ҳукуматлари коронавируснинг иккинчи тўлқини тўғрисида гапирмоқда ва чеклов чораларига қайтмоқда.
Шу билан бирга, шартли ўлим даражаси (якунийси пандемия тугаганидан сўнг аниқ бўлади) минимал – 4,3 фоизга пасайди. Коронавирус оқибатида дунё бўйича жами 590 мингга яқин киши вафот этди.
Соғайганлар сони ҳам ўсмоқда – бир ҳафта ичида қарийб 1 млн бемор тузалган. Пандемия бошланганидан бери эса 7,7 млн киши – касалликка чалинганларнинг 56 фоизи соғайган.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022