Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«3 кунда 36 мингта қўнғироқ бўлди» — Тошкентда янги колл-марказ ва ситуацион марказлар иш бошлади
Март ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 масалалари бўйича фуқаролар мурожатларига жавоб бериш учун 1003 колл-марказини ташкил этган эди.
Марказга Тошкент шаҳридан тушаётган мурожаатларнинг кўплиги ҳисобга олиниб, вазирлик ва пойтахт ҳокимлиги 13 июлдан бошлаб COVID-19 масалалари бўйича фуқаролар мурожатларига жавоб бериш учун 1003 колл-маркази негизида алоҳида 1105 колл-маркази фаолиятини йўлга қўйди.
Биз Тошкент шаҳар ёшлар иттифоқи биносида бўлиб, 1105 маркази иш жараёни билан танишдик.
Коронавирусга қарши кураш штабининг колл-марказлар бўйича масъул ходими Камолхўжа Эшназаров Тошкент шаҳри аҳолиси учун алоҳида ташкил этилган 1105 колл-маркази ва Ситуацион алоқа маркази ҳақида ахборот берди.
«Марказда сутка давомида 120 нафар ходимнинг навбат асосида ишлаши ташкил этилиб, жами 240 нафар ходим сафарбар қилинган.



Бугунги кунда COVID-19 масалалари бўйича фуқаролар мурожаатларига жавоб бериш учун ташкил этилган колл-марказларида жами 510 нафар олий тиббий маълумотга эга тиббиёт олий ўқув юртлари, тиббиёт коллежлари профессор-ўқитувчилари ва малакали мутахассислар жалб қилинган.
1105 колл-марказига 16 июлгача 36 317та мурожаат бўлди», – деди Эшназаров.
Унинг сўзларига кўра, 13 июлда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси қошида Ситуацион алоқа маркази ва ҳар бир тиббиёт муассасаларида алоқа линиялари ташкил этилган.



Ситуацион алоқа маркази 1003 ва 1105 колл-марказларига фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатлар асосида ҳудудлардаги поликлиникаларда ташкил этилган мобиль гуруҳлар билан ҳамкорликда коронавирус билан касалланган беморларни эрта аниқлаш, уларнинг ҳолатини баҳолаш ва зарур ҳолларда стационар даволаш учун тиббиёт муассасаларига йўналтириш билан шуғулланмоқда.
Маълум қилинишича, уч кун давомида Ситуацион алоқа маркази томонидан 540та ҳолат бўйича фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилган.
Муҳаббат Маъмирова, Kun.uz мухбири
Тасвирчи – Отахон Юсупов
Мавзуга оид
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
17:57 / 13.11.2025
Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон тиббий картаси яратилди
19:30 / 11.06.2025
Ўзбекистонда россияликларни алдаш билан шуғулланган колл-марказ ёпилди
18:53 / 30.07.2024