Ўзбекистон | 10:21 / 19.07.2020
16111
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 7 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 243 кишида вирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 19 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16429 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 77 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 36 нафари Андижон вилоятида, 22 нафари Наманган вилоятида, 18 нафари Тошкент вилоятида, 17 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 1 нафари Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Шу вақтгача Ўзбекистонда 9127 бемор соғайиб чиққан.

Айни вақтда Ўзбекистонда 7218 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 72 нафари оғир, 21 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид