Жаҳон | 18:19 / 20.07.2020
2115
1 дақиқада ўқилади

Кенияда комендантлик соатига амал қилмаган сенат қўмитаси раиси лавозимини тарк этди

 Журналистлар олдида чиқиш қилган сенатор ўз ҳаракати учун кенияликлардан узр сўраган ва коронавирусга қарши курашиш қўмитаси раислигидан бўшашини эълон қилган.

Фото: AP Photo / Brian Inganga

 Кенияда коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича сенат қўмитаси раиси комендантлик соати режимини бузгани учун лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Star нашри хабар бермоқда.

 Хабарда айтилишича, сенатор Жонсон Сакажа ва яна уч киши тунги соат бирларда Килимани районидаги бар яқинида ичиб ўтирганида полиция томонидан ушланган.

 Журналистлар олдида чиқиш қилган Сакажа ўз ҳаракати учун кенияликлардан узр сўраган ва коронавирусга қарши курашиш қўмитаси раислигидан бўшашини эълон қилган.

"COVID-19 билан боғлиқ қоидани бузганлигим учун жавобгарликни зиммамга оламан. Кечки тўққиздан кейин уйда эмасдим. Ҳаммамиз ҳам хато қиламиз", - деган у ва бошқаларга ўрнак бўлиши учун лавозимини тарк этишини айтган.

Сенатор шунингдек, суд олдида жавоб беришини ҳам айтган. Унга жарима солиниши ёки қамалиши мумкин.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид