Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навальний Коррупцияга қарши курашиш фонди ёпилаётганини эълон қилди. Ўрнига янги ташкилот тузилади
Россиядаги Коррупцияга қарши курашиш фонди (КҚКФ) ёпилаётгани эълон қилинди. Унинг раҳбари Алексей Навальний бу қарорни суд томонидан кўп миллионли тўловлар ортидан пайдо бўлган қарздорлик билан изоҳлади.
«Мен тўққиз йил муқаддам асос солган «Коррупцияга қарши курашиш фонди» нотижорат ташкилотининг куни битди, чунки уни тортиб олишди», — деган Навальний YouTube’даги каналида.
Навальнийнинг сўзларига кўра, ўтган йили ёзда Москва шаҳар думасига мухолифатдаги номзодларнинг қўйилмаслиги ортидан ўтказилган митинглардан сўнг КҚКФ ҳокимиятнинг синчков диққати остига тушган. Унинг ҳудудларидаги штабларида тинтувлар ўтказилган, сўнгра ташкилотни хорижий агент деб тан олишган, КҚКФ ҳамда унинг юзлаб ходимларининг ҳисоб рақамлари музлатилган, деб ҳикоя қилган сиёсатчи.
«Бизни Росгвардия, полиция, прокуратура «Автомобиль йўллари» ДББ, митинглар ишига халақит берган ресторанлар, ҳаттоки Москва метроси судга берган. Оқибатда одамларни митингларга чақирган барча мустақил депутатлар ва КҚКФ ходимлари миллионлаб рубль қарздор бўлиб қолишди», — дейилади Навальнийнинг видеосида.
Ўтган йилнинг октябрь ойида Москва арбитраж суди Навальний ва ташкилот юристи Любовь Соболний бизнесмен Евгений Пригожинга боғлиқ деб қараладиган «Московский школьник» озиқ-овқат комбинатига 88 миллион рубль тўлашга мажбурловчи қарор чиқарди.
«Сумма жуда катта, мени уни йиғишни бошлашдан ҳам маъни кўрмаяпман. Путин ҳокимияти охиригача блокланган ҳисоб-рақамлар, бизнинг ҳар қандай мулкимизни Путиннинг ошпази фойдасига ундириш учун келадиган суд приставлари билан яшашга тўғри келади», — деган Навальний.
У КҚКФ бошқа юридик шахс бўлиб фаолият кўрсатишини маълум қилиб, ўқувчиларини мунтазам тўловларни унга тўлаб боришга чақирган.
17 июль куни КҚКФ офисида тинтув ўтказилган. Июнь ойида Навальнийга нисбатан «улуғ ватан уруши» фахрийси номига туҳмат уюштирганлик бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бунга сабаб Россия конституциясига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги видеороликка твиттер орқали ёзган шарҳи бўлган. Туҳмат иши бўйича терговдан сўнг Навальнийдан шаҳарни тарк этмаслик тўғрисида тилхат олинганини сиёсатчининг ўзи ижтимоий тармоқлар орқали хабар берган.
2019 йилда КҚКФга нисбатан пул ювиш моддаси бўйича жиноят иши очилганди. Россия тергов қўмитаси ихтиёрий хайрия кўринишида фонд ишига минглаб «шахси аниқланмаган одамлар» банкоматлар ва КҚКФга пўл ўтказиш йўли билан 1 миллиард рублни «ювгани»ни таъкидлаган.
Бу иш бўйича КҚКФга ҳозир ёки аввал алоқадор бўлган 200дан зиёд киши ҳамда уларнинг Россиянинг 40дан зиёд ҳудудида истиқомат қилувчи қариндошлари тинтувлар ва терговга тортилган. Уларнинг банклардаги ҳисоб рақамлари музлатилган, карталари блокланган.
2019 йилнинг кузида Россияда адлия вазирлиги КҚКФни «хорижий агент» деб эълон қилган. Ташкилотдагилар эса ҳеч қачон хориждан пул олмаганини таъкидлаб келишади.
Мавзуга оид
21:30 / 22.03.2023
Навальний ҳамкасби Мария Певчих халқаро КҚКФ раҳбари бўлади
17:39 / 17.01.2023
«Россия — менинг мамлакатим. Мен зулмат чекинишига ишонаман». Алексей Навальнийнинг қамоқдан мактуби
23:41 / 22.12.2022
Навалний жамоаси даркнетда «махфий штаб-квартира» ишини мувофиқлаштирувчи сайт очди
21:45 / 02.10.2022