Ўзбекистон | 11:00 / 20.07.2020
10429
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Туронбанкнинг замонавий Банк хизматлари офиси яна 10 тага кўпайди!

Фото: Туронбанк

Жаҳон амалиётидан яхши маълумки, энг йирик ва мижозлар базасининг катталиги билан ном қозонган компанияларнинг афзаллик жиҳатлари, хизмат кўрсатишдаги минималлашув ва тезкорликдир. Яъни, тақдим этилаётган янгиликлар энг чекка ҳудудларгача етиб бориши ва одамлар турмуш тарзининг енгиллашишига ҳисса қўшиши керак. Ўз мижозларига яхшисини тақдим этишга одатланган Туронбанк ҳам айни шу жиҳатни инобатга олган ҳолда, Республикамизнинг барча ҳудудларида ўзининг замонавий, ихчам ва самарадор янги “Банк хизматлари офис”ларини босқичма – босқич ташкил этиб, ўз филиаллари географиясини кенгайтириб бормоқда.

Ҳозирга қадар халқ хизматига шундай офисларнинг 44 таси топширилган бўлса, куни кеча уларнинг сафига яна 10 таси қўшилди. Хусусан, булар Бухорода “Самоний”, Навоийда “Қизилтепа”, Самарқандда “Боғисарой”, Шаҳрисабзда  “Чоршанбе”, Фарғонада “Нурхон”, Тошкент вилоятида “Оҳангарон” ва Тошкентда “Аҳмад Дониш”, “Тошкент”, “Қушбеги” ва “Дўрмон”филиалларидир. Ривожланиб бораётган бозор иқтисодиёти шароитига тайёр бўлган мазкур офислар, аҳолининг ҳар қандай талабига тўлиқ жавоб бериб, вақт ва маблағнинг ортиқча сарфланишига чек қўйиши билан аҳамиятлидир.

Ушбу ҳудудларда аҳоли зич жойлашганлиги ва кўплаб маиший ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналари фаолият олиб боришини инобатга олсак, мазкур офисларнинг иш бошлагани, ҳам тадбиркорлар, ҳам оддий одамлар учун айни муддао бўлганлигини билиш мумкин. Сабаби, энди биргина шу офиснинг ўзида Туронбанк таклиф этаётган барча хизматлардан тез ва сифатли фойдаланиш мумкин.

Бундан ташқари, “Face ID” технологияси орқали автоматик индентификациялаш тизими ҳам жорий этилган ва офисларнинг янги мижозлари учун махсус “Офис” номли тариф режасини ҳам ишлаб чиқилди. Унда “дебет” айланмадан ундириладиган хизмат ҳақи ҳисоб рақам очилган санадан эътиборан бир йил давомида бепул этиб белгиланган.

Молиявий юмушларингизни Туронбанк билан ҳал қилинг!

Call-center: (+998 95) 144-60-00

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид